Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахт ИИББ «ўқувчилар ва қайчи воқеаси»га изоҳ берди

Пойтахт ИИББ «ўқувчилар ва қайчи воқеаси»га изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 142-сонли умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари ходимлари, мактаб маъмурияти ҳамда ўқувчилар ўртасида ўтказилаётган профилактик суҳбат жараёни акс этган видео ва фотосурат тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Айтилишича, 10 сентябрь куни мактаб раҳбарияти ва вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологлар иштирокида ўқувчилар ўртасида «Давомат» ва «Тиғ» тадбирлари бўйича профилактик суҳбат ўтказилган. Профилактик тадбир жараёнида 11-синф ўқувчиси Б.М. ёнида ғилофсиз ҳолда канцелярия қайчисини олиб юрганлиги аниқланган.

«Мактаб ўқувчиларига совуқ қурол, жумладан ўткир тиғли буюмларни олиб юриш тақиқланганлиги, канцелярия қайчисини дарсда фойдаланиш учун ғилофда сумкада олиб юриш мумкинлиги тушунтирилганлиги акс этган фото ижтимоий тармоқларда тарқалган. Шунингдек, профилактик суҳбат жараёнида мактаб директори томонидан ўқувчиларга мактабда кийим кийиш қоидалари, ташқи кўринишга аҳамият бериш кераклиги тушунтирилган» дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг