Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент администрациясида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин

Президент администрациясида ҳам ўзгаришлар бўлиши мумкин

28 декабр куни АОКАда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича президент фармони ва қарори мазмун-моҳияти бўйича қатор вазирлик, идора ходимлари билан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда адлия вазири Акбар Тошқулов «Барча вазирлик, идоралар қисқартирилаётган бир вақтда, Президент администрацияси ҳам қисқартириладими?» деган саволга жавоб берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Вазирнинг таъкидлашича, конституцияга ўзгартириш киритилиши билан бу масалада ҳам ўзгариш бўлади.

«Конституцияга ўзгартириш киритиляпти. Конституцияда ҳам, бутун давлатчилик тизимида ҳам маълум бир ислоҳотлар бор. 3 та ҳокимиятни оладиган бўлсак: мана, ижро ҳокимиятида аниқ ислоҳотлар бўляпти, бу парламентга ҳам, администрацияга ҳам таъсирини ўтказади. Ўз навбатида, суд ҳокимиятида ҳам мана шундай ислоҳот кетяпти. Биз фақат ижро ҳокимиятидаги ислоҳотларни кўриб, бошқа ҳокимият тизимида бундай бўлмайди, дейишимиз хато. Ҳозир муҳокама қилаётган фармонимиз ҳам айнан ижро ҳокимиятига тегишли алоҳида масала, шунинг учун бу ҳам алоҳида кўрилади.

Вазирлар Маҳкамаси ўзгарди, ҳукумат ўзгарди, ундан кейин «тепаси» ҳам ўзгариши керак-ку. Йўналишлар бўйича администрацияда ҳам бўлимлар бор эди, ўша механизм ўзгарганидан кейин, «тепа» ҳам ўзгариши ўз-ўзидан аён бўлади», деди адлия вазири.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг