Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент эртага Остонага боради. Шу куни кечга Тошкентга олий мартабали меҳмон келади

Президент эртага Остонага боради. Шу куни кечга Тошкентга олий мартабали меҳмон келади

Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё - ЕИ» саммитида нутқ сўзлайди ва Тошкентда Европа кенгаши Президентини қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Тадбирда Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель ва минтақамиз мамлакатларининг етакчилари иштирок этиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибига мувофиқ, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Шу кун кечаси Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель Ўзбекистон Республикасига келиши кутилмоқда.

28 октябрь куни Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигига оид масалаларнинг кенг доираси кўриб чиқилади. 

Олий мартабали меҳмон юртимизга ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрига ташриф буюради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг