Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент фармон чиқарди: Ҳар бир аҳоли пунктида 10 Мбит/с дан кам бўлмаган интернет бўлади

Президент фармон чиқарди: Ҳар бир аҳоли пунктида 10 Мбит/с дан кам бўлмаган интернет бўлади

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–6079-сон, 05.10.2020 й.) қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ:

2020 йил 1 ноябрдан барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.

2021 йил 1 январдан:

  • фуқаролар томонидан тизим бошқаруви, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларда халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади;
  • тажриба тариқасида жисмоний шахсга идентификация ID-картасини беришда давлат органлари билан электрон муносабатларни йўлга қўйиш учун унинг шахсий кабинети шакллантирилади;
  • барча учун очиқ бўлган маҳаллий дастурий маҳсулотлар ва IT-хизматлар электрон платформаси яратилади.
  • 2021 йил 1 июлдан Очиқ маълумотлар порталида давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситаларини рўйхатга олиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн  жойлаштириб борилади.
  • 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир туман ва шаҳарларда мавжуд инфратузилма объектлари негизида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшлар ва аёллар учун рақамли технологиялар ўқув марказлари очилади.
  • 2022 йил 1 январга қадар барча машҳур сайёҳлик жойлари юқори тезликдаги интернет билан таъминланади.
  • 2022 йил якунига қадар ҳар бир аҳоли пункти 10 Мбит/с дан кам бўлмаган маълумотларни узатиш тезлигидаги интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
  • 2023 йил якунига қадар барча туман ва шаҳарларда мавжуд таълим муассасалари негизида 200 дан ортиқ информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг