Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нарх-наво оширилмайди» – Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди

«Нарх-наво оширилмайди» – Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентнинг «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олишга қаратилган қатор чоралар амал қилиш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Ҳужжатга кўра:

  • Импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) учун импорт божхона божининг «ноль» ставкаларини қўллаш;
  • Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини назарда тутмайдиган мамлакатлардан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божининг икки баравар ставкасини қўлламаслик. Ҳозирда 57 та давлат билан энг кўп қулайлик режимини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган.

Қайд этилишича, фармон туфайли жорий йил сентябрь ойида январь ойига нисбатан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошиб кетишининг олди олинган.

Жумладан:

– мол гўшти (64,7 минг сўмдан 67,5 минг сўмга) 4 фоизга (ўтган йилнинг шу даврида 11 фоизга ошган);

– қўй гўшти (67,4 минг сўмдан 71 минг сўмга) 5 фоизга (ўтган йилнинг шу даврида 9 фоизга ошган);

– товуқ гўшти (25,1 минг сўмдан 25,6 минг сўмга) 2 фоизга (ўтган йилнинг шу даврида 14 фоизга ошган);

– кунгабоқар ёғи (19,4 минг сўмдан 21,2 минг сўмга) 9 фоизга (ўтган йилнинг шу даврида 32 фоизга ошган) ошган.

Бундан ташқари, Фармон билан белгиланган имтиёзлар туфайли ташқи савдо алоқалари мустаҳкамланиб, географияси кенгайтирилди. Хусусан, Эквадор, Эрон ва Норвегия давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт ҳажмлари ошди. Аргентина (цитрус мевалар) ва Сербия (солод экстракти) давлатларидан биринчи марта импорт амалга оширилди.

Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши натижасида жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги шароитида аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг