Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига бош директор тайинланди

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига бош директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Шуҳрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Бугун, 9 сентябр куни, Президентнинг тегишли фармони билан, Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилган эди.

Агентликнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳам агентлик вазифаларидан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг