Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

Президент бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

Унга кўра, бир гуруҳ ходимлар мукофотланган: 

«Мардлик» ордени билан

Собиров Азизбек Улуғбекович – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи

«Дўстлик» ордени билан

Ахмедова Асия Мустафаевна – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси

Бекмурзаев Азамат Ережепбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Нукус аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи

«Жасорат» медали билан

Арипов Қурбонали Абдурахимович – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Сидиқов Дилшод Ғайратович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти отряд кичик мутахассиси

Собитов Жобирхон Содиқхонович – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Саидов Одилбек Кудратович – Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари

Сиражова Махфуза Эшмурзаевна – Тошкент вилояти Чиноз тумани ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори

Умаров Аслитдин Мухтарович – Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси патруль-пост хизмати сафдор ходими

Умедов Мехриддин Хамидович – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими

Хайитбоев Хамидулло Мирабдулло ўғли – Андижон вилояти Избоскан тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Хомидов Юрсунали Шокирович – Фарғона вилояти Фарғона тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

«Шуҳрат» медали билан

Душамов Дилшод Кузибаевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

Қаландаров Баходир Сапаевич – Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Норматов Тўланбой Абдуназарович – Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Талбабаева Наргиза Абдурасуловна – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти инспектори

Фаттуллаев Бобир Нематович – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бошлиғи

Худойқулов Алишер Абдумажидович – Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими 2-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи

Эгамбердиев Фозил Сафарбоевич – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили

Юсупов Қаҳрамон Юлдашбоевич – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг