Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент мактабларининг 1-босқич саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди!

Президент мактабларининг 1-босқич саралаш имтиҳон натижалари эълон қилинди!

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 1 июль куни ўтказилган Президент мактабларининг 1-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон натижаларини portal.piima.uz сайтининг «Қабул 2022» бўлими «Натижалар» ойнасининг «Президент мактаблари натижалари» бўлимидан ID рақамингизни киритиш орқали аниқлашингиз мумкин.

САРАЛАШ ИМТИҲОН НАТИЖАЛАРИНИ ҚИДИРИШ ТАРТИБИ

  1. Талабгор топширган ҳудуди бўйича белгиланган *.pdf файлни очинг.
  2. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган махсус ID рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.
  3. Саралаш босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
  4. Саралаш босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Саралаш натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Асосий имтиҳонлар август ойида ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш босқич имтиҳонида қатнашган номзоддан 6720 нафари, яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олади.

Шунингдек саралаш натижаларни ушбу ҳавола орқали ҳам текширишингиз мумкин: https://www.admissionstesting.org/campaigns/pre-selection-results-rqvqka5xqk/

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг