Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент қарори. Виртуал терминаллар оддий тўлов терминалларига тенглаштирилади

Президент қарори. Виртуал терминаллар оддий тўлов терминалларига тенглаштирилади

Фото: «ua.today»

«Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Қарор матни «ЎзА»да эълон қилинди.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • электрон чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа усуллар товарлар (хизматлар) учун тўловларни тасдиқловчи квитанциялар, талонлар, чипталар ва бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан электрон тижорат битимларини амалга оширишда тўловлар виртуал терминаллар (E-POS) орқали нақд пул шаклида қабул қилиниши мумкин;
  • электрон тижорат субъектлари корпоратив банк карталари, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар;
  • электрон тижорат орқали реализация қилинган уч минг АҚШ долларигача бўлган товарларни экспорт қилиш почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади;
  • виртуал терминаллар (E-POS) шу турдаги назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларига тенглаштирилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг