Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Самарқандга боради

Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Самарқандга боради

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан давлат раҳбарининг ушбу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди.

Унга кўра, бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, давлат раҳбари Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилади.

Ҳафта давомида Шавкат Мирзиёев ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳафта давомида иқтисодий ва ижтимоий масалаларга бағишланган бир қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг