Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент топшириғи кучга кирди. Ҳокимлар мактабда дарс ўтди

Президент топшириғи кучга кирди. Ҳокимлар мактабда дарс ўтди

Фото: «qashqadaryo.uz»

Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.

Сўнгги вақтларда танқидлар остида қолган икки вилоят ҳокими ушбу ташаббусни бошлаб беришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фото: «ЎзА»

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда мустақиллик дарсини ўтган.

Фото: «qashqadaryo.uz»

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берган.

Вилоят ҳокими ўқувчиларга мустақиллик дарси ҳам ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг