Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Президентнинг «Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 335 млрд сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарорга кўра, 2023 молия йилидан бошлаб:

  • «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда, аҳоли томонидан амалга оширилиши таклиф этилаётган тадбирлар ҳар бир маҳалла бўйича битта лойиҳалар пакети шаклида овозга қўйилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)ларда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун туман (шаҳар)лар Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига мавжуд аҳоли сони ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, тенг улушларда йўналтирилади;
  • ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари учун туман (шаҳар) бюджетларининг 5 фоизи миқдорида, бироқ камида 6 млрд сўм маблағ режалаштирилади.

Бундан ташқари:

  • туман (шаҳар) бюджетлари маблағлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёнининг биринчи мавсуми – ҳар йили февраль-март ойларида, иккинчи мавсуми ҳар йили июнь-июль ойларида;
  • «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали кейинги йил учун тадбирларни шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь-декабрь ойларида ўтказилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг