Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Зангиотада янги қурилган Датамарказ билан танишди

Президент Зангиотада янги қурилган Датамарказ билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Тошкент вилояти ва пойтахтимиздаги шундай мажмуалар билан танишди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари дастлаб Зангиота туманида қурилган «Электрон ҳукумат» тизими маълумотларини сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказини бориб кўрган.

«Мамлакатимизда барча соҳаларни рақамлаштириш, хизматларни одамларга қулайлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, юртимиз масофавий хизматлар экспорти бўйича ўзига хос минтақавий хабга айланиб бормоқда. Бу халқаро талабларга мос Датамарказ ташкил қилишни заруратга айлантирди.

Шу боис «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси доирасида Ўзбекистонда илк бор катта ҳажмдаги маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази барпо этилди. Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, марказда Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликда 20 пета байт хотирага эга тизим ташкил этилган. 580 та сервер, умумий электр қуввати 5 мегаваттли дизель генераторлар тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди. Бинони совутиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тармоқлари ҳам барча талабларга жавоб беради. Умуман, Маълумотлар маркази халқаро «Uptime» институти томонидан бериладиган TIER III сертификатига эга.

– Бу марказ рақамлаштиришнинг «юраги», «Электрон ҳукумат»нинг замини, – деди Президент.

Таъкидланишича, мазкур марказ ишга тушиши натижасида давлат идораларининг маълумотларни сақлаш ва техник қўллаб-қувватлашга сарфлайдиган миллиардлаб ҳаражатлари тежалади, аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади. Энг асосийси, киберҳужумлардан ишончли ҳимоя таъминланади.  

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг