Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг солиққа оид янги фармони қабул қилинди

Президентнинг солиққа оид янги фармони қабул қилинди

Фото: Xabar.uz

Президентнинг «Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

- фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
- мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
- солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади;

- 2022 йил 1 июлдан мазкур фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммалари келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг