Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура 18 ёшли келинчакнинг ўлими юзасидан қайта текширув тайинлади

Прокуратура 18 ёшли келинчакнинг ўлими юзасидан қайта текширув тайинлади

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилояти Ургут туманида 3 март куни 18 ёшли келин ўз жонига қасд қилган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган. 

Мазкур қарор Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинди ва қўшимча текшириш ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказиш ҳақида кўрсатма берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2004 йилда туғилган А.С. «Терсак» маҳалласидаги ота-онасининг яшаш хонадонида номаълум сабабларга кўра, арқон ёрдамида бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 25 март кунги 6-сонли хулосасида С.А.нинг ўлими осилишда бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилиши оқибатидаги механик асфиксиядан келиб чиққани кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг