Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокурорнинг хизмат автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар бор

Прокурорнинг хизмат автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Жабрланганлар бор

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Навоий вилояти Ғозғон шаҳри прокурори иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, ўша куни Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги Lacetti автомобили Навбаҳор тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган Нурота тумани Темирқовуқ маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. бошқарувида бўлган Lacetti билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро М.О. ҳамда Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. тан жароҳати олган.

Автомашина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Б.Исоқов тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан хизмат текшруви ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг