Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Психотроп дориларни болалар ҳам бемалол истеъмол қилишяпти» — сенатор

«Психотроп дориларни болалар ҳам бемалол истеъмол қилишяпти» — сенатор

Ўзбекистонда психофаол таъсир этувчи дорилар савдоси бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда турибди. Бу ҳақда сенатар Дилором Тошмуҳамедова АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Дилором Тошмуҳамедованинг айтишича, ёшлар муаммолари ўрганилганида, улар орасида дори наркотикларига ружу қўйиш ҳолатлари кўпайгани кузатилди.

«Ўзбекистондаги ҳисоб-китобларга қараганда, алкогол ичимликлар ва наркотик моддалар ноқонуний савдосидан ҳам юқорида психофаол таъсир этувчи дорилар айланмаси турибди. Бу кўрсаткич Тошкент шаҳрида энг юқори. Иккинчи ўринда Андижон, ундан кейин Тошкент вилояти турибди», — деди Дилором Тошмуҳамедова.

Сенаторнинг қўшимча қилишича, психотроп дориларни қўлга киритиш жуда осон.

«Психотроп дориларни дорихонадан сотиб ололмаганлар, телеграмдаги жуда кўплаб гуруҳлардан топишлари мумкин. Болалар ҳам бемалол сотиб олиб, истеъмол қилишяпти. Энг ачинарлиси, болаларимиз бу дориларнинг таъсири қанчалик оғирлигини билишмайди. Бир пасга сархуш қиляпти, ўзимни яхши ҳис қиляпман, деб ўйлашади. Лекин бир-икки йил ўтганидан кейин бу дорилар уларнинг онгига, репродуктив саломатлигига қанчалик таъсир қилишини билишмайди, — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг