Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«PUBG» ўйинидаги аккаунти учун 1 миллионни олиб ғойиб бўлган шахс ушланди

«PUBG» ўйинидаги аккаунти учун 1 миллионни олиб ғойиб бўлган шахс ушланди

Фарғона вилояти Учкўприк тумани ИИБга 2004 йилда туғилган фуқаро М.Х. ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, 2022 йил 15 октябр куни Telegram мессенжерида «King» номли номаълум профил фойдаланувчиси у билан мулоқот ўрнатиб, ўзининг «PUBG» мобил ўйинидаги аккаунтини сотишини маълум қилиб, унинг бир миллион сўмга яқин пулларини банк картаси орқали қўлга киритган.

Сўнгра ваъда қилинган аккаунтнинг логин ва паролларини бермасдан, телеграмдаги ёзишмаларини ўчириб, ғойиб бўлган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахс аризачи билан бир туманда истиқомат қилувчи фуқаро М.А. (2002 й.т.) эканлиги аниқланган.

М.А.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг