Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин 10 йиллик анъанасини бузадими?

Путин 10 йиллик анъанасини бузадими?

Фото: Сиб.фм

Россия президенти Владимир Путиннинг анъанавий йиллик катта матбуот анжумани кўп эҳтимол билан бу йил ўтказилмайди. Йил тугаб боряпти, тадбирни ўтказиш ҳақида бирон гап-сўз йўқ.

Путиннинг илк катта матбуот анжумани 2012 йил декабрида ўтказилган. Ўшандан бери бу йиллик анъанага айланганди.

Ҳозирча давлат раҳбарининг ўз халқи билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш-қилмаслиги борасида якуний қарорга келинган эмас. РБКнинг масалага яқин икки суҳбатдоши билдиришича, тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти.

РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков билдиришича, Кремл тўғридан-тўғри мулоқот санасини Путиннинг парламентга мурожаатидан сўнг белгилаши мумкин экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг