Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин «Байрактар»га жиддий қизиқиб қолди

Путин «Байрактар»га жиддий қизиқиб қолди

Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг «Байрактар» дронларини ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилишни истамоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди.

«Путин менга Baykar ширкати билан ҳамкорлик қилиш нияти борлигини айтди. У Россияда завод очишни таклиф қилди», деди Эрдўғон.

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни тасдиқлади. У «Байрактар» дронларини Россияда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш Путиннинг кун тартибида эканини айтди.

Аввалроқ Baykar директори Ҳалуқ Байрактар CNN телеканалига берган интервьюсида Россияга дрон сотиш ниятида эмаслигини билдирганди.

Туркияда ишлаб чиқарилган «Байрактар» дронларидан Украина армияси фойдаланиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ширкатнинг эгаси Селчук Байрактар Туркия президентининг куёвидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг