Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Индонезиядаги G20 саммитига бормайди

Путин Индонезиядаги G20 саммитига бормайди

Россия президенти Владимир Путин 15-16 ноябрь кунлари Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтадиган G20 саммитига бормайди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Маълум бўлишича, Россия делегациясига ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилади, Кремлнинг тахминий қарорига оид бошқа тафсилотлар ҳозирча берилмаган.

Кеча, 9 ноябрь куни Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль бир неча кун ичида Путиннинг G20 саммитига бориш-бормаслигини эълон қилишини айтиб, турли форматлар муҳокама қилинаётганини айтган эди.

G20 саммити 15-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда бошқалар қаторида АҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг