Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путиннинг айтишича, Кунчиқар мамлакат бу — Россия

Путиннинг айтишича, Кунчиқар мамлакат бу — Россия

Фото: «Звезда» ТВ

Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, ҳақиқий Кунчиқар мамлакат бу — Россия. Бу ҳақда у бутунроссия ёшлар экологик форумидаги чиқишида айтди.

«Географик жиҳатдан, ўйлашимча, ҳар ҳолда Камчаткани унутмаслигимиз керак. Умуман олганда, қўшниларимиз — японлар ва Японияни Кунчиқар мамлакат дейишади, бироқ Япониядан шарқроқда, менимча, Камчатка ёки Сахалин жойлашган, ундан ҳам шарқроқда эса Янги Зеландия, ундан ҳам шарқроқда эса Чукотка бор. Уёғи атиги 60 километрли бўғоз — нариги томон Америка қитъаси. Шу маънода Кунчиқар мамлакат бу — Россия», — деди Путин.

«Бироқ Россия, аввал айтганимдек, у қаерда, қайси ҳудудда яшашидан қатъи назар, инсондан бошланади», — қўшимча қилди РФ президенти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг