Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қамалган сурхондарёликни яқинлари топа олишмаяпти

Қамалган сурхондарёликни яқинлари топа олишмаяпти

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ Тошкентда мақсадсиз турган сурхондарёлик 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.

28 июль куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан МЖтКнинг 195-моддасига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган С.Ж.ни унинг яқинлари топа олишмаяпти.

Бу ҳақда унинг акаси Б. Жўраев депутат Расул Кушербаевга мурожаат йўллаган.

«Бугун 2 август. Ҳалигача укамни қаерда эканлигини билолмаяпмиз.

Адвокат олиб "панельнийга" борсак, улар укамни шаҳар ИИБ олиб кетган, дейишди.

Укамни ИИБ ходими урган дейишмоқда. Тан жароҳатлари бўлгани учун уни биздан яширмоқда, эмиш. Ундай бўлмаса  нега укамни яширишаяпти?

Илтимос укам Сардорни топишга ёрдам беринг», деб ёзади у.

«Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига кўра, маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага жойлаштирилган пайтдан бошлаб унга адвокатга, қариндошларига ёхуд бошқа шахсларга телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар қилиш ҳуқуқи берилиши шарт.

«Ҳолат юзасидан ИИВдан изоҳ кутамиз. Нега фуқаро яширилаяпти?», дея муносабат билдирган депутат Расул Кушербаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг