Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ер қаттиқ силкинди

Қашқадарёда ер қаттиқ силкинди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бугун, 17 ноябр куни маҳаллий вақт билан 19:40 да зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, эпицентр: Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани.

Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.

Қамаши туманида 3 балл, 40 км.

Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.

Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.

Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.

Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.

Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.

Нишон туманида 2 балл, 68 км.

Косон туманида 2 балл, 73 км.

Шаҳрисабз туманида 2 балл, 78 км.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг