Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё ва Самарқандда археологик ёдгорликлар ўрнига уй-жой қуриб юборилган

Қашқадарё ва Самарқандда археологик ёдгорликлар ўрнига уй-жой қуриб юборилган

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид «Чордангитепа» археология ёдгорлигининг бир қисми бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўтказилган текширувларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида жойлашган Х-ХII асрларга оид «Чордангитепа» археология ёдгорлигининг бир қисми фуқаро М.Ф. томонидан бузиб ташланиб, ўрнида уй-жой қуриб юборилгани ва давлат манфаатларига 315 млн. сўмлик зарар етказилгани аниқланган.

Бундан ташқари, Самарқанд туманидаги VI-VII асрларга оид «Номсизтепа» археология ёдгорлиги бир қисми номаълум шахслар томонидан бузилиши оқибатида, давлат манфаатларига 1,5 млрд. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Текшириш натижаларига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг