Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида коронавирусни юқтирганлар аниқланди (+100)

2020 йил 1 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 290 (+100) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 97 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 326, Тошкент вилоятида 95, Наманган вилоятида 44, Андижон вилоятида 9, Жиззах вилоятида 8, Қашқадарё вилоятида 6, Қорақалпоғистон Республикасида 5, Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда 53 955 (+498) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 863 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter