Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарё ХТБга янги раҳбар тайинланди

Қашқадарё ХТБга янги раҳбар тайинланди

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Ушбу лавозимда энди Байсунов Бабир Хидирович иш олиб боради.

У ушбу лавозимда 2020 йилнинг ноябридан буён ишлаб келган Тўлқин Каримовнинг ўрнини эгаллаган.

Бабир Байсунов 1971 йил Ғузор туманида туғилган. 1994 йил кундузги ва 2001 йилда сиртқи таълим бўйича Қарши давлат университетини тамомлаган.

У тайинловга қадар Қарши давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, Тўлқин Каримов Тошкент шаҳар Яшнабод туман халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг