Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари «туя» қилинган – прокуратура

Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик сув қувурлари «туя» қилинган – прокуратура

Қашқадарё вилоятяининг Муборак туманида 1,1 миллиард сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар тумандаги «Кўҳнашаҳар» ва «А.Темур» ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг