Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонасида беморлар ерда ётгани ҳолатига изоҳ берилди

Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонасида беморлар ерда ётгани ҳолатига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти  Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансери эканлиги айтилган мурожаатда айрим беморлар ерда ухлаётгани акс этган видеотасвир тарқалди.

Вилоят ССБ мазкур ҳолат юзасидан муносабат биллдириб, ҳолат жорий йил 4 июль куни содир бўлганини ва бу ушбу диспансер тозалик ходимаси М.Х. томонидан тасвирга олиниб, муассаса бош шифокорига тақдим этганини маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 5 июль куни диспансер жамоасининг умумий йиғилишида муҳокома қилинган ва бунга йўл қўйган 4 нафар ходимга тегишли тартибда интизомий чора кўрилган.

Шунингдек, вилоят ССБ видеомурожаатда келтириб ўтилган «қўли шикастланган бемор аёл» бўйича ҳам ҳолатни ўрганган.

Аниқланишича,  57 ёшли бемор аёл Э.С.  диспансерда «Д» ҳисобда туради. 2-гуруҳ ногирони, 2022 йил 1 апрелдан ҳозирги  кунга қадар бу муассасада ётиб, даволаниб келади. У жорий йил 3 июнь куни йиқилиб тушган. Шу куни чап қўл кафт соҳаси рентген қилиниб, травматолог шифокорга кўрсатилган. Унга «чап қўл 4-бармоқ ўрта фалангасининг ёпиқ синиб силжиши» ташхиси қўйилган. Беморга мутахассис томонидан тегишли муолажалар қилинган.  2022 йил 27 июнь куни беморнинг қўли қайта рентген қилиниб, травматолог шифокор назоратидан ўтказилган. Суяклари битганлиги сабабли боғлов ечилган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

«Диспансер биноси 2021 йил апрелда фойдаланишга топширилган. 150 ўринга эга бўлган муассасада беморларнинг даволаниши учун барча шароитлар яратилган», – дейилади вилоят ССБ муносабатида.

ССБ, шуннингдек, «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги қонунига кўра руҳияти бузилган беморларни уларнинг ўзи ҳамда қонуний  вакилининг рухсатисиз  фото, видео ёки кино тасвирга олиш мумкин эмаслиги ҳақида эслатмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг