Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги сел ҳодисалари беталафот ўтди – ФВВ

Қашқадарёдаги сел ҳодисалари беталафот ўтди – ФВВ

Бугун, 2 ноябр куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарёнинг китоб туманида сел ҳодисаси кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

ФВВ берган маълумотга кўра, кузатилган сурункали ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қамаши, Ғузор ва  Деҳқонобод туманларидаги ариқлар, лотоклар ва бошқа сув ўтказиш иншоотларидан йиғилган ёмғир сувларининг тошиб чиқиши билан боғлиқ ҳодисалар юзага келган.

Хусусан, Китоб тумани «Кўхсор» МФЙ ҳудудида адирликларда кучли ёмғирлар ёғиши туфайли тўпланган сувлар «Жовуз» қишлоғидан оқиб ўтувчи сел йўлидан ўз оқими бўйлаб оқиб ўтган. Аҳоли ва хонадонларга зиён етмаган.

Айни пайтда ушбу туманларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳам фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) органлари куч ва воситалари томонидан ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг