Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда бухоролик ЙПХ ходими оғир аҳволга тушди

Қашқадарёда бухоролик ЙПХ ходими оғир аҳволга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарёда рейд тадбирларида иштирок этгани келган Бухоро вилояти ЙПХ ходимини машина уриб кетди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальони биринчи сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор М.М. ИИВ томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, Қашқадарё вилоятида жамоат тартибини сақлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида махсус рейд тадбирига жалб қилинган.

30 июнь куни соат тахминан 10:50 ларда, тақсимотга асосан Қарши тумани «Навоий» МФЙ ҳудудида хизмат вазифасини олиб бораётган вақтида, шу йўлда Қарши тумани «Навоий» МФЙда яшовчи фуқаро М.М. Nexia-3 автомашинасини давлат рақами белгиси ечилган ҳолатда бошқариб келган.

Унинг ҳуқуқбузарлигини кўрган ЙПХ инспектори ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган. Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходими талабларига бўйсунмасдан автомашинасининг олд томони билан инспекторни уриб юборган. Оқибатда инспектор тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Қайд этилишича, олиб борилган тезкор профилактик тадбирлар давомида ҳуқуқбузар М.М. қонуний тартибда ушланган. Ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг