Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатар-2022: Ғолибликка даъвогар жамоалар рўйхати тузилди (топ-10)

Қатар-2022: Ғолибликка даъвогар жамоалар рўйхати тузилди (топ-10)

Фото: Championat.com

The Guardian нашри Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогарлар рўйхатини тузди.

Инглиз нашри назарида, Аргентина — фаворит. «Кумуш юрт» жамоаси саралашда умуман мағлубият нималигини билмади, ўйинлари барқарор. Қолаверса, илк марта ўтказилган Финалиссимада Европа чемпиони Италияни қақшатқич мағлубиятга учратди. Месси эса ўйиндан-ўйинга очилмоқда.

Мундиал совринига даъвогарлар рўйхатида иккинчи — Бразилия, учинчи — Испания кўрсатилган. Нидерландия ва Германия — кучли бешликда.

Нашр ўз мамлакати жамоасидан кўп нарса кутмаяпти: Англия даъвогарлар рўйхатида — 10-ўринда.

Етакчи ўнлик эса қуйидагича:

  1. Аргентина
  2. Бразилия
  3. Испания
  4. Нидерландия
  5. Германия
  6. Франция
  7. Дания
  8. Бельгия
  9. Португалия
  10. Англия.

Қатар-2022 ўйинлари 21 ноябрдан 18 декабргача бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг