Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар-2022: Голландлар Сенегалга қарши ўйиннинг охирида «калла»ни ишлатишди

Қатар-2022: Голландлар Сенегалга қарши ўйиннинг охирида «калла»ни ишлатишди

Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг А гуруҳи вакиллари — Нидерландия ва Сенегал биринчи тур доирасидаги учрашувини ўтказди.

Дурангга қараб кетаётган ўйиннинг 84-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. «Алвон лолалар»нинг 23 ёшли форварди Коди Гакпо Френки де Йонгнинг узатмасидан сўнг боши билан тўпни рақиб дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Ҳакам иккинчи бўлимга қўшиб берган дақиқаларда Дэви Классен гол уриб, учрашувга нуқта қўйди.      

Нидерландия – Сенегал – 2:0

Гол: Коди Гакпо (84), Дэви Классен (90+9).

Гуруҳдаги илк ўйинда мундиал мезбони Қатар Эквадордан 0:2 ҳисобида енгилган эди.

Бугунги куннинг сўнгги ўйини (соат 00:00 да) АҚШ ва Уэлс ўртасида бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг