Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар-2022: Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогарлар — Дешам талқинида

Қатар-2022: Жаҳон чемпионлигига асосий даъвогарлар — Дешам талқинида

Фото: Rugger.info

Франция терма жамоасининг бош мураббийи Дидье Дешам Қатардаги жаҳон чемпионати арафасида ғолибликка даъвогар асосий жамоаларни санаб ўтди.

FIFA матбуот хизмати ёзишича, француз мутахассиси биринчи навбатда барча жаҳон чемпионатларининг анъанавий фаворитлари — Аргентина ва Бразилияни тилга олди. Европадан эса Англия, Испания, Белгия, Германия ва Хорватиянинг имкониятларини юқори баҳолади.

«Биз — амалдаги жаҳон чемпионимиз. Энг баландда бўлсанг, бундан ортиғига интилиш қийин. Бошқа терма жамоалар ҳам тинмай ишлаяпти, ютуқларга эришмоқда. Франция, шубҳасиз, Европа ва жаҳоннинг энг яхши жамоаларидан. Аммо жаҳон чемпионатидек йирик турнир арафасида совринни кўтаришга шай жамоа доим топилади», — деди Дешам.

Дидье Дешам худди Франц Беккенбауэр (Германия) ва Марио Загалло (Бразилия) каби ҳам жамоа сардори, ҳам мураббийи сифатида жаҳон кубогини қўлга киритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг