Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Qatar Airways» Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйди

«Qatar Airways» Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйди

2 июнь куни соат 10:28 да «Qatar Airways» авиакомпаниясининг Тошкентга режалаштирилган биринчи рейси Доҳа аэропортидан учиб кетди. Ўзбекистон пойтахтига Airbus 320 самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:30 да қўнди. Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.

«Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича йўловчи қатновлари ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида биз Тошкентга парвозлар частотасини ошириш ҳамда Бухоро ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни ҳам кўриб чиқяпмиз», — деди шарқий минтақа катта вице-президенти Марван Колейлат.

«Qatar Airways» Қатарнинг миллий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Доҳада жойлашган. Авиакомпания дунёнинг 170 дан ортиқ йўналишларига парвоз қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг