Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қай ҳолларда суд қоидабузарни кечиради?

Қай ҳолларда суд қоидабузарни кечиради?

Фото: «Xabar.uz»

12 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.

Ушбу норма Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:

40-моддасида — туҳмат;

41-моддасида — ҳақорат қилиш;

45-моддасида — фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш;

46-моддасида — фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш;

46-1-моддасида — шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш;

52-моддасида — енгил тан жароҳати етказиш;

61-2-моддасида — мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш;

104-моддасида — экинзорларни пайҳон қилиш, қишлоқ хўжалик экинларининг далада тўплаб қўйилган ҳосилига зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб юбориш, кўчатларга шикаст етказиш;

133-моддасида — транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;

134-моддасида — ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши;

183-моддасида — майда безорилик;

200-моддасида назарда тутилган ўзбошимчалик каби маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича ярашув шартлари бажарилган ҳолларда татбиқ этилиши мумкин.

Эслатиш жоизки, ушбу ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг