Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайноқ сувда «суғорилган» дарахтларга шикаст етмаган – Экобошқарма

Қайноқ сувда «суғорилган» дарахтларга шикаст етмаган – Экобошқарма

25 октябр, сешанба куни Янгиҳаёт тумани Йўлдош-3 мавзеси  йўл ёқасидаги дарахтларнинг тагидан иссиқ сув оқаётганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар  Янгиҳаёт тумани Экология бўлими ходимлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб боришди. 

Ўрганиш давомида Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати ҳозирда Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида иссиқ сув тармоғини қишки мавсумга тайёрлаш чоғида  сувнинг сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолат кузатилгани аниқланди.

Ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилиб, мавжуд дарахтларга шикаст етмаганлигини маълум қилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг