Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайнота келинини ўлдириб, бошини узиб олди — Фарғона

Қайнота келинини ўлдириб, бошини узиб олди — Фарғона

Фарғона вилоятидаги туманларнинг бирида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, унинг бошини узиб олгани ҳақида «Дарё» ўз манбасига асосланиб хабар берганди.

Воқеа 2022 йилнинг 1 октябрь куни содир бўлгани айтилади.

64 ёшли эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ва ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган. Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган», — деган сайт манбаси.

Воқеа юзасидан Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий маълумот берди: «Дарё» ёритган ҳолат ҳақиқатда содир бўлган.

Маълум қилинишича, Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг