Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси маҳсулотларни музлатиб бўлмайди?

Қайси маҳсулотларни музлатиб бўлмайди?

Фото: «Utro.tv»

Музхона — кўпчиликнинг халоскори. Ундан маҳсулотларни айнитиб қўймаслик учун фойдаланамиз. Бироқ, «Stern»нинг ёзишича, айрим егуликларни музлатиш мумкин эмас экан. Хўш, улар қайсилар?

Гўшт

Гўштни қайтадан музлатиш ман этилади. Биринчи марта музлатилганда унда бактерия ва микроблар пайдо бўлиши мумкин. Еб тугатиш ва қайта музлатмасликка амин бўлсангизгина, гўштни эритинг.


Паста

Тайёр пастани зинҳор қайла билан бирга музлата кўрманг. Акс ҳолда эригач юмшаб, бир хил массага айланади. Яхшиси, қайлани алоҳида музлатинг.


Картошка

Картошка фри ва бошқа қовурилган таомларни музлатиб бўлмайди. Чунки кейин юмшоқ ва шаклсиз бўлиб қолади.


Газланган ичимлик

Газланган ичимликларни музлатиш ҳам ман этилади. Чунки улар таркибидаги карбонат ангидрид гази музлаганда кенгаяди. Натижада идиш ёрилиб кетиши ҳеч гап эмас.


Сут ва пишлоқ

Музлатилганда сут консистенцияси ўзгаради ва ёрмалар пайдо бўлади. Шунга кўра пишлоқни ҳам музлатиш тақиқланади – у ҳам консистенциясини ўзгартиради.


Тухум

Чақилган тухумни музлатса бўлади. Фақат қайнатилган ёки хомини тухум пўчоғида музлатиш мумкин эмас. Оқсилли қайлаларни ҳам музлатмаган маъқул – уларнинг консистенцияси ўзгаради.


Тарвуз, бодринг, олма

Таркибида кўп миқдорда суви бор маҳсулотларни музлатиш ярамайди. Картошка, тарвуз, бодринг, олма шулар жумласидан. Эригач, бемаза бўлиб қолади.


Кўкат

Кўкатни музлатса бўлади, фақат буни тўғри амалга ошириш керак. Яхшиси, уни муз қолипларига солинг. Агар боғланган кўринишдаги кўкатни музлатсангиз, кейин уни ишлатишга қийналасиз. Устига-устак, эригач консистенцияси ўзгаради, бўтқага айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг