Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қидирувдаги шахс университет ташкил қилди

Қидирувдаги шахс университет ташкил қилди

Ўқишга киритиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар А.А. (фирибгарлик жинояти учун сиртдан айб эълон қилиниб, қидирув эълон қилинган) ва Ш.А. ўзаро тил бириктириб, 2022 йилда МЧЖ шаклидаги нодавлат университетини ташкил этишиб, ушбу муассасада ўқиш истагини билдирган 18 нафар фуқаронинг жами 152,9 млн сўмини қўлга киритишиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.М. қўшни Тожикистон Республикасида таҳсил олаётган 21 нафар талабанинг ўқишини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон Республикасидаги олий ўқув юртларига кўчириб бериш эвазига жами 15 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг