Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун яна бир қулайлик яратилди

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун яна бир қулайлик яратилди

My.gov.uzда «Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан ўтказиш», шунингдек, уларга малака сертификатини бериш хизмати ишга туширилди.

Ушбу хизматдан асосан брокерлар, инвестицион маслаҳатчилар, валюта биржалари мутахассислари, акциядорлик жамиятларининг тегишли раҳбару ходимлари ҳамда бошқалар фойдаланишлари мумкин.

Малака сертификатини қўлга киритиш учун аттестациядан ўтиш талаб этилади.

Мазкур сертификатни олганлар кейинчалик қимматли қоғозлар бозорида турли операцияларни амалга ошириш, инвестицион маслаҳатчилар сифатида фаолият юритиш, акциядорлик жамиятлари акцияларини ишончли бошқарувга қабул қилиш сингари ҳуқуқларга эга бўлишади.

Хизмат пуллик ва my.gov.uz орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирма мавжуд.

Эслатма!

Молия-иқтисод, ҳуқуқшунослик соҳаси бўйича имтиёзли дипломга эга олий таълим муассасаси битирувчилари ҳамда CFA Institute, ACI, ACCA халқаро ташкилотлари сертификатига эга талабгорлар аттестациядан ўтмай ва белгиланган йиғимни тўламасдан ҳам II тоифали малака сертификатини олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг