Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғиз-тожик чегарасида яна вазият чигаллашаётгани хабар қилинди

Қирғиз-тожик чегарасида яна вазият чигаллашаётгани хабар қилинди

Қирғизистон Чегара хизматининг Тожикистон билан чегарада жойлашган бўлинмалари кескинлашаётган вазият туфайли кучайтирилган режимга ўтказилган. Бу ҳақда ТАСС Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар бермоқда.

«Тожикистон томони ҳукуматлараро делегацияларнинг қирғиз-тожик чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича минг метргача бўлган масофалари бўйича илгари эришилган барча келишувларини бузган ҳолда ҳаракат қилган»,— дейилади чегара хизмати хабарида.

Тожик томони  «ушбу ҳудуддаги давлат чегарасининг белгиланмаган қисмидаги контейнерни ташлаб, ундан 600 метр узоқлашиб кетган». Бундан ташқари, тожик томонининг чегарасида «ҳарбий хизматчиларнинг автомобил ва энгил зирҳли транспорт воситаларида тирбандлиги» мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида икки давлат чегарасида қуролли тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг