Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон давлатига раҳбарлик вақтинча Исаевга ўтди

Қирғизистон давлатига раҳбарлик вақтинча Исаевга ўтди

Сооранбой Жээнбеков истеъфосидан сўнг Қирғизистон президентининг ваколатлари ушбу мамлакат парлементи (Жокоргу Кенеш) раиси Канат Исаевга ўтди.

Канат Исаев  1975 йилда Чуй вилоятида туғилган. Қирғизиcтон давлат миллий университетида таҳсил олган. Фаолияти мобайнида Токмок шаҳар мэри (2008-2010), Чуй вилояти губернатори (2013-2015) вазифаларида ишлаган. Икки бор мамлакат парламенти депутатлигига сайланган. "Қирғизистон" партияси етакчиси.

К. Исаев бор-йўғи икки кун (15 октябрь) аввал Жогорку Кенеш спикери ўрнини эгаллаганди. Мамлакат конституцияга мувофиқ, истеъфога чиққан президент ваколатлари парламент раисига ўтади. Шу тариқа  К. Исаев Қирғизистон Республикаси президенти вазифасини бажарувчисига ҳам айланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг