Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ҳукумати пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғизистон ҳукумати пиёз экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди

Қирғизистон Ҳукумати 3 мартдан эътиборан мамлакатдан пиёз маҳсулотини олиб чиқишга рухсат берди. Мазкур қарор маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган.

Мазкур чеклов жорий йил 1 февралдан мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёз нархини ушлаб туриш мақсадида жорий этилган ва у апрель ойи охиригача амал қилиши керак эди.

Қайд этилишича, мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги захираларни ўрганиб, тақиқни муддатидан олдин бекор қилишни таклиф қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳам 2023 йилнинг 1 январидан ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш, аҳолининг истеъмол талабини қондириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чекловўрнатган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг