Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон Туркиядан янги «Анка» дронини сотиб олди

Қирғизистон Туркиядан янги «Анка» дронини сотиб олди

Қирғизистон Туркиянинг «Анка» модификациядаги учувчисиз учиш аппаратларини сотиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон давлати раҳбари маъмурияти ахборот сиёсати бўлими раҳбари Дайырбек Ўрунбековга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

«Қирғизистон мисли кўрилмаган замонавий ҳарбий техника – «Анка» харид қилди ва етказилди», деб ёзди Дайырбек Ўрунбеков ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Ўрунбеков сотиб олинган техникалар сонини айтмаган.

Аввалроқ, Қирғизистон Туркиядан «Байрактар», «Акынджы» ва «Аксунгур» дронларини харид қилган эди. Уларнинг барчаси Республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизматига ўтказилган.

Маълумот учун, «Анка»нинг учиш масофаси 250 км гача, дрон ҳавода 30 соат туриши мумкин, оғирлиги 1,7 тонна, 350 кг гача юк кўтара олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг