Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда болаларга телефондан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди

Қирғизистонда болаларга телефондан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди

«Ата-Журт Кыргызстан» партияси депутати Жусупбек Қўрғонбай уулу Қирғизистонда 14 ёшгача бўлган болаларга телефондан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилди.

9 сентябр куни бўлиб ўтган «Ата-Журт Кыргызстан» фракцияси йиғилишида у болалар 14 ёшдан бошлаб телефон билан рисоладагидек муомала қилишга  қобилиятли ҳисобланишини таъкидлаган.

«Ҳозир телефонда бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ. Жамиятни тарбиялаш ҳақида ўйлаш керак. Технологиялар ривожланиб кетяпти, агар сиз болангизни йўқотиб қўйишидан хавотирлансангиз, ҳатто, уларга «чип» ўрнатиб қўйишингиз мумкин», – дейди у.

Шунингдек, депутат оғир жиноятлар содир этган жиноятчиларга ўлим жазоси берилишини қўллаб-қувватлаган.

«Уларни давлат нега ўз ҳисобидан боқиши керак? Бир умрга қамалган бўлса, жамиятни бундай одамлардан тозалаш керак», – дея қўшимча қилган Қўрғонбай уулу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг