Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда бугун мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда бугун мотам куни деб эълон қилинди

Қирғизистонда бугун мотам куни деб эълон қилинди. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб ҳамда чет эллардаги элчихоналар ва консулликларда мамлакат байроқлари туширилди.

ШУнингдек, маданият муассасалари ҳамда телерадиокомпанияларга кўнгилочар тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилган.

19 сентябр ҳолатига берилган маълумотларга кўра, мамлакатнинг Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашувлари оқибатида жами 59 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган, 163 нафари турли даражада тан жароҳатлари олган. Мамлакат ФВВ берган маълумотга кўра, ушбу можаро ортидан чегара ҳудудларидан 140 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинган.

Ўз навбатида, Тожикистон томони ҳам қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг сони 60 нафардан ортиқ эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, қирғиз-тожик чегарасидага қуролли можаро 14 сентябрь куни бошланган эди. Икки давлат раҳбарларининг Самарқанддаги учрашувидан сўнг эса бир муддат тинчигани айтилган қирғиз-тожик чегарасидаги вазият бугун ҳам кескинлигича қолаётгани хабар қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг