Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирол Чарлз сурати «қоғоз пуллар»да пайдо бўлди

Қирол Чарлз сурати «қоғоз пуллар»да пайдо бўлди

Фото: BBC

Англия банки қирол Чарлз III портрети туширилган банкноталар тақдимотини ўтказди.

Чарлз тасвирланган 5, 10, 20 ва 50 фунт стерлинг қийматидаги купюраларни чоп этиш 2024 йил ўрталаридан бошланади.

Англия банки эълон қилишича, қироллик саройи тавсиясига биноан ҳамда экологик ва молиявий зарарларнинг олдини олиш учун эски банкноталар янгиларига секин-аста, эскириб бориши ва талаб ошишига қараб алмаштириб борилади.

Марҳум қиролича тасвирланган банкноталар эскиришини кўп кутишга тўғри келади, чунки улар пластикдан тайёрланган. Елизавета ва Чарлз пуллари ёнма-ён муомалада бўлади.

Сентябрда Чарлз III тасвирланган илк тангалар чиқарилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг