Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қиролича Елизавета II нинг рекордини янгилаш мумкинми?

Қиролича Елизавета II нинг рекордини янгилаш мумкинми?

Британия қироличаси Елизавета II нинг вафотидан сўнг, Бруней султони Ҳассанал Болкиаҳ дунёдаги энг узоқ вақт ҳукмронлик қилаётган монархга айланди — у қарийб 55 йилдан буён шу мақомда. Бу ҳақда The Daily Mail ёзмоқда.

Ҳассанал Болкиаҳ 76 ёшда, ҳукмронлиги 1967 йилдан бошланган, тож кийиш маросими эса расман 1968 йилнинг 1 августида ўтказилган. Бруней — мутлақ теократик (диний) монархия, бошқа айрим рамзий қирол ва қироличаларидан фарқи, Болкиаҳ реал ҳумдорлик ваколатларига эга.

Ҳассанал Болкиаҳ

Болкиаҳ Британия қироличаси билан яхши муносабатда бўлган, хусусан, Елизавета унга рицарлик унвонини берган.

Эндиликда узоқ ҳукмронлик қилиш бўйича 2-ўринда Даниянинг 82 ёшли қироличаси Маргрете II — у 1972 йилдан ёки 50 йилдан буён тахтда ўтирибди.

Маргрете II

Маълумот учун: 96 йил умр кўрган Елизавета II нинг қироличалик даври 70 йил-у 214 кун давом этди. Бу рекордни янгилаш учун Бруней султони 92 ёшни (яна 16 йил), Дания қироличаси 102 ёшни (яна 20 йил бор) қаршилаши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг