Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Педагогика институти учун 11 минг доллар: қинғир режа ўхшамади

Педагогика институти учун 11 минг доллар: қинғир режа ўхшамади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Ш.Н. Қўқон давлат педагогика институти сиртқи бўлими услубчиси Д.А. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.ни Фарғона давлат университетининг бошланғич таълим факультетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг